Валюта қимматликларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Ш., М.М. ва Д.К. жами 6 400 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 79,7 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати ёзмоқда.
«Шу каби, Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.К. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро Қ.Р.дан 49,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади хабарда.
Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлим томонидан ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ж. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Д.Х.га 43,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
«Яккабоғ туманида ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.М. ва А.Р. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Н.С.га 37,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар