,

 Дунёда саратон хасталиги 77 фоизга ортиши мумкин

Фото: kun.uz

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2050 йилгача дунёда саратон хасталиги 77 фоизга ортишини башорат қилмоқда, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Куни кеча ижтимоий соҳадаги устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари ҳам айнан онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича камчиликларга алоҳида тўхталиб, бу борадаги муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Хабарга кўра, “Эндиликда бу йўналишда аҳолини скринингдан ўтказиш тизими такомиллаштирилади”.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилиб, “электрон поликлиника”, “электрон шифохона” ва “электрон тиббий карта” тизимлари ишга туширилади ҳамда кафолатланган пакетга киритилган дори-дармонлар “электрон рецепт” асосида берилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.