Душанбе ва Ваҳдатда Наврўз байрамига терактлар уюштиришни режалаштиришган. 15 киши қўлга олинган
Тожикистон хавфсизлик кучлари Душанбе ва Ваҳдат шаҳарларида Наврўз байрами чоғида терактлар уюштиришни режалаштирган 15 кишини ҳибсга олди. «Азиа-Плюс» нашрининг Давлат Миллий хавфсизлик қўмитасидаги (ДМХҚ) манбаси тасдиқлаган маълумотларига кўра, ҳибслар террорчилик таҳдидларининг олдини олиш бўйича ўтказилган операция доирасида амалга оширилган.
Ўша куни эрталаб ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба Москва яқинидаги “Крокус сити холл” биносига уюштирилган ҳужум иштирокчилари билан алоқадорликда ва ИШИД билан алоқадаликда гумон қилинаётган тўққиз нафар Ваҳдат фуқароси ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.
Хавфсизлик манбаларига кўра, қўлга олинганларнинг аксарияти Ваҳдат аҳолисидир. Улар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, Наврўз байрами арафасида Душанбега олиб кетилган.
15 нафар ушланган шахснинг “Крокус сити холл” концерт залида 140 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ва яна кўп одамлар жароҳат олган теракт учун жавобгар гуруҳга алоқадорлиги ҳозирча аниқ эмас.
“Тергов давомида қўлга олинганларнинг “Крокус”даги теракт ижрочилари билан алоқаси бор-йўқлиги аниқланади”. Улар биргаликда ҳаракат қилганми ёки уларнинг ҳар бири Россия ва Тожикистонда алоҳида ҳужумларни режалаштирганми, деган савол очиқлигича қолмоқда. Бу саволларга жавоб бериш учун тергов давом этмоқда”, — дейди манба.
22 март куни “Крокус сити холл”га уюштирилган ҳужумдан кейин Россияда уюштирилган терактга алоқадорликда гумон қилиниб, камида 7 нафар Тожикистон фуқароси ҳибсга олинган эди.
Шарҳлар