ЕИ июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича айбланувчилар устидан суд жараёнини кузатиб бормоқда

Источник: Верховный суд

Европа Иттифоқи июль ойи бошида Қорақалпоғистондаги фожиали воқеалар билан боғлиқ ҳаракатларда айбланаётган 22 шахс устидан Бухорода давом этаётган суд жараёнини диққат билан кузатиб бормоқда. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Тошкентдаги делегацияси сайтидаги баёнотда айтилади.

“Биз Ўзбекистон расмийларини жараённинг жамоатчилик, жумладан, оммавий ахборот воситалари учун очиқ бўлишини таъминлагани, шунингдек, жонли эфирда кўрсатаётгани учун миннатдорчилик билдирамиз ва жараённинг адолатли ва холис бўлишига умид қиламиз”.

Европа Иттифоқи ҳукуматни сўз эркинлиги ва йиғилишлар эркинлиги бўйича ўз мажбуриятларини, шу жумладан GSP+ бўйича мажбуриятларини бажаришга чақирди.

“Биз ҳам яқин кунларда Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар бўйича тергов комиссияси ишининг натижаларини интиқлик билан кутамиз ва натижалар жамоатчилик учун очиқ бўлишига умид қиламиз”, — дейилади хулосада.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.