ЕИ ва Марказий Осиё биринчи вазирлар конференцияси 2022 йили Ўзбекистонда ўтказилади

Источник: mfa.uz

8 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Марказий Осиё ва Италия ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келган Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакалани қабул қилди.

Суҳбат чоғида ноябр ойида Европа Иттифоқи билан ўтказилган икки томонлама ва минтақалараро музокаралар натижалари муҳокама қилинди. Хусусан, 2022 йилда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш бўйича биринчи вазирлар конференциясини Ўзбекистонда ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.