Электр энергияси режадагидан кўп ишлаб чиқарилмоқда

Фото: Энергетика вазирлиги

25 январь куни мамлакат электр станцияларида  жами 254,9 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу эса мақсад  қилинганидан 7% кўп. Бу хақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.

Бунинг учун иссиқлик электр станцияларида 1691 та махсус бригада ва 7300 дан ортиқ ишчи ходимлар эртаю-кеч ишламоқда. Бундан ташкари, 44,2 млн кубометр табиий газ, 25,4 минг тонна кўмир ҳамда 11,8 минг тонна мазут сарфлагани хам бунинг асосий факторларидан бири саналалади.

“Яна битта ютукли томони шундаки, истеъмолчиларга 241,1 млн кВт·соат, режадагига нисбатан 4 фоиз кўп электр энергияси етказиб берилди. Табиий газ истеъмоли 156,8 млн кубометрни ташкил қилган”, – дейилади хабарда.

Биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш ҳамда қувурлардаги босимни бир меъёрда тутиб туриш мақсадида водий вилоятларида метан заправкаларга киритилган чекловлар вазиятдан келиб чиққан ҳолда узайтирилмоқда ва айирим жойларда олиниб ташланяпти.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.