Ўтган йили ёқилғи-энергетика корхоналарида қанча иш ўринлари яратилган

Фото: Энергетика вазирлиги

2023 йилда ёқилғи-энергетика корхоналарида жами 868 та янги иш ўрни яратилган.

Хусусан:

  • Соҳа корхоналарида – 553 та шундан нефт-газ тармоғида 274 та ва электр тармоғида 279 та,
  • Ишга туширилган инвестисия лойиҳалари доирасида – 315 та яъни янги Сирдарё ИEС – 120 та, ҚТEМ – 195 та янги иш ўринлари яратилди.

Сўнгги йилларда ёқилғи-энергетика тармоғида босқичма-босқич олиб борилаётган рақамлаштириш ишлари туфайли соҳа янада ривожланиб, коррупцион ҳолатларнинг олди олинмоқда. Бунга мисол, “Сирдарё ИEС”да 2 минг нафар ходим тарафидан бажариладиган юмушлар “Янги Сирдарё ИEС”да қўлланилаётган рақамли технологиялар туфайли атиги 120 нафар ходим томонидан амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.