ЕТТБ электробуслар учун Самарқандга 49 млн доллар миқдорида кредит тақдим этмоқда
Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳарларидан бири Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи деярли 560 минг аҳоли Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) томонидан молиялаштириладиган электробусларни харид қилиш ва тегишли деполарни қуриш орқали экологик тоза жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Самарқанд ҳам банкнинг “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилган мамлакатдаги биринчи шаҳарига айланди. Янги автобуслар паркини эксплуатация қилиш учун масъул бўлган SamarqandYo’lovchiTrans давлат корхонасига ЕТТБнинг 49 миллион долларгача бўлган узоқ муддатли суверен кредит ажратилади.
Маблағлар 100 тагача ўрта, 10,5 метргача бўлган зарядловчи қурилмалар билан жиҳозланган электробусларни харид қилиш, шунингдек, зарур инфратузилмани, жумладан, электробуслар депоси, кичик электр станцияси, маъмурий бинолар, эксплуатацион-техник воситаларни яратишга йўналтирилади.
Бу шаҳарга барқарор ривожланиш истиқболлари ва стратегик мақсадларини, шунингдек, устувор экологик муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳаракатлар ва инвестицияларни белгилашга ёрдам берувчи муҳим восита бўлган “Самарқанд Яшил шаҳар” Ҳаракатлар режаси (GCAP) доирасидаги биринчи лойиҳадир. ЕТТБ ва шаҳар томонидан биргаликда ишлаб чиқилган GCAP шовқин ва ҳаво ифлосланишини, жумладан СО2 ва бошқа зарарли моддаларни камайтиришга ёрдам беради. GCAPни ишлаб чиқишда маҳаллий ҳамжамиятнинг фикр ва ғоялари ҳам ҳисобга олинади.
GCAPнинг ишга туширилиши ва экологик тоза шаҳар транспортининг йўлга қўйилиши жадал ривожланаётган, чегараларини кенгайтириш ҳисобига яқин йилларда аҳолиси икки баравар кўпаядиган Самарқанд шаҳри учун жуда муҳимдир. Шаҳар тобора оммалашиб бораётган сайёҳлик масканига айланиб бормоқда ва унинг тор кўчалари ва ЮНEСКО томонидан қўриқланадиган тарихий ҳудудлар атрофидаги оғир транспортни яхшироқ бошқариш учун замонавий транспорт ечимларига муҳтож.
Лойиҳа, шунингдек, Япония ҳукумати томонидан Япония ҳамкорлик фонди ва ЕТТБ орқали техник ҳамкорлик грантини олади.
Бугунги кунга қадар ЕТТБ Ўзбекистонда 129 та лойиҳага 4 миллиард евродан ортиқ сармоя киритди.
Шарҳлар