«Болалар билан бирга, умид билан бирга»: Ezgu Amal хайрия жамғармаси 2023 йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилди

Фото: Anhor.uz

“Ezgu Amal” хайрия жамғармаси 2023 йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилиб, саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам кўрсатиш соҳасида салмоқли ютуқларни эълон қилди. Ҳисобот даврида жамғарма томонидан жами 14 миллиард 274 миллион сўмдан ортиқ маблағ жалб қилишга эришилган. Бу ўтган йилги йиғилган маблағлардан икки баравар кўп.

Ёшлар ижод саройида ташкил этилган “Болалар билан бирга – умид билан бирга” фестивалида жамғарманинг эришган ютуқлари алоҳида таъкидланди. Ушбу фестивал фонднинг фаолияти ва саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам беришдаги муҳим ўрни ҳақида фактларни эълон қилиш учун майдонга айланди.

Фото: Anhor.uz

Таъкидланган муҳим жиҳатлардан бири бу жамғарма маблағларини жалб қилиш манбаларининг хилма-хиллигидир. “Ezgu Amal” жамғармаси хайрияларни турли тўлов тизимлари, жумладан www.ezgumal.org веб-сайтидаги эквайринг тизими, шунингдек, Apelsin, Click, Payme, Paynet тўлов тизимлари орқали қабул қилиб олади. Бундан ташқари, жамғарманинг жорий ҳисоб рақамига юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, Korzinka супермаркетлар тармоғида ўрнатилган хайрия қутилари орқали маблағлар ўтказиб келинади. Жамғарма хайрия концертлари, марафонлар ва тадбирларни ташкил этиш орқали ҳам ресурсларни фаол жалб қилмоқда.

Фото: Anhor.uz

Жамғарма саъй-ҳаракатлари, давлатимиз ва ғамхўр халқимиз кўмагида 2022 йилда Тошкент вилоятида саратон касаллигига чалинган болаларга паллиатив ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистондаги биринчи “Taskin” болалар ҳосписи очилгани бўлди. Ушбу лойиҳа оғир хасталиклардан азият чекаётган болаларни даволаш ва парвариш қилишдаги шароитларини яхшилашда муҳим қадам бўлиб, жамғарманинг инсонпарварлик мақсадларига эришиш йўлидаги доимий интилишини намоён қилди.

Ушбу тадбирлар ва молиялаштириш манбалари нафақат жамғарма фаолияти самарадорлигини, балки болалар саратонига қарши курашда унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаётган манфаатдор томонлар ва ташкилотларнинг кенг доирасини ҳам ўз атрофида бирлаштиришга эришди.

Фото: Anhor.uz

Фото: Anhor.uz

Ҳайриҳоҳларнинг ва саҳий инсонларнинг “Ezgu Amal” хайрия жамғармасига бўлган қизиқиши тобора ортгани бугунги тадбирда ҳам яққол намоён бўлди. Ҳайрия жамғармасига 2022 йилда 6 млрд 698 млн 364 минг 104 сўм маблағлар келиб тушиб мақсадли сарф этилган бўлса, бу кўрсатгич 2023 йилда 14 млрд 274 млн 040 минг 236 сўмни ташкил этган.

“Ezgu Amal” жамғармаси 2023 йилда келиб тушган маблағларни олтита дастурдаги йўналишларни амалга оширишга сарфлаган, унинг мақсади саратон касаллигига чалинган болалар ва уларнинг оилаларини даволаш, реабилитация қилиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат. Жамғарма ўзининг беш йиллик фаолияти давомида шаффоф фаолият юритувчи ташкилот сифатида обрў қозонди, бу эса ўзининг хайрия ишларига маблағ ажратиш учун тобора кўпроқ одамлар ва ташкилотларни жалб қилишга эришмоқда.

“Ezgu Amal” жамғармаси фаолиятининг шаффофлиги мажмуи чора-тадбирлар ва амалиётлар билан таъминланади, улар орасида ахборотнинг очиқлиги асосий ўрин тутади. Жамғарма ҳар йили ўзининг молиявий ҳолати тўғрисида ҳисоботлар, шунингдек, амалга оширилган ва режалаштирилган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилади.

Фото: Anhor.uz

Фото: Anhor.uz

2024 йил феврал ойида Жамғарма ўзининг Васийлик кенгаши таркиби янгилангани ҳақида эълон қилди, унинг таркибига турли соҳалардаги тўққиз нафар малакали мутахассис киритилган бўлиб, улар Фонднинг янада ривожланишига ҳисса қўшади. Янгиланган таркибга кўра, Ҳилола Хўжаева “Ezgu Amal” жамғармаси раиси этиб тайинланди.

“Ezgu Amal” жамғармаси 2024 йилда янги чақирувлар ва имкониятларга тайёрланмоқда. Жамғарманинг келгуси йилга мўлжалланган режалари унинг фаолиятини кенгайтириш, маблағ йиғишни кўпайтириш, бошқарув самарадорлигини ошириш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган. Жамиятнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва жамиятнинг кўмаги туфайли саратон касаллигига чалинган болалар ва уларнинг оилаларига ёрдам бериш миссиясида янги марраларни забт этиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.