Ezgu Amal жамғармаси аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича танлов эълон қилди
“Эзгу Амал” жамоат жамғармаси нодавлат нотижорат ташкилоти 2021 йил учун ташқи аудитни ўтказишга аудиторлик ташкилотини танлаш бўйича танлов эълон қилади.
Танловда қуйидаги аудиторлик ташкилотлари иштирок этишга рухсат этилади:
- аудиторлик ташкилотлари реестрига киритилган;
- аудиторлик хизматларини кўрсатишда камида 3 йиллик тажрибага эга бўлган;
- сўнгги 3 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотларига аудиторлик хизматларини кўрсатиш бўйича тажрибага эга бўлган;
Танловда қатнашиш учун иштирокчилар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
- ҳар бир хизмат учун алоҳида-алоҳида дастлабки қиймати кўрсатилган ҳолда танлов иштирокчисининг тендерда иштирок этиш учун тижорат таклифи;
- давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
- таъсис ҳужжатларининг нусхалари;
- малака сертификатлари ва халқаро сертификатлар нусхалари;
- компания ҳақида қисқача маълумот;
- аудиторлик компаниясининг энг йирик мижозлари рўйхати ва тегишли иш тажрибаси;
- аудит бўйича иш режаси ва ишни бажариш муддатлари;
- камида 500 миллион сўм миқдоридаги суғурта полисининг нусхаси;
- шартнома лойиҳаси;
- тақдим этилган ҳужжатларнинг тавсифи.
Жамғарма фаолияти тўғрисида қисқача маълумот:
2021 йил учун молиялаштириш ҳажми – 6 672 931 062,13 сўм
Ходимлар сони – 8 киши
Баланс активлари – 2 198 031 714 сўм
Бухгалтерия ҳисоби 1с 8,3бухгалтерия ҳисоби дастурида олиб борилади
Тендерда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатларни топширишнинг охирги муддати – 2022 йил 31 март
Манфаатдор компаниялар тендерда иштирок этиш учун аризаларни: [email protected] электрон манзилига юборишлари мумкин.
Шунингдек ҳужжатлар ушбу манзил бўйича ҳам қабул қилинади:
Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Паркент кўчаси, 294.
Алоқа рақами: +998555030377
Шарҳлар