,

Financial Times: Еврокомиссия Украинага бериладиган ёрдамга қўйилган блокировкани олиб ташлаш учун Венгрияга ён босишга тайёр

Виктор Орбан
Фото: официальная страница Виктора Орбана

Еврокомиссия Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг Украинага 50 миллиард евролик ёрдам пакети ажратилишини таъминлаш бўйича баъзи талабларини бажаришга тайёр, дея маълум қилади Financial Times нашрига бир нечта манбалар.

FТ маълумотларига кўра, Европа Комиссияси 2025 йилда Украинага тўрт йиллик ёрдам пакети шартларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилади ва Киев ҳали ҳам молиявий кўмакка муҳтожми ёки йўқлигини ва уни олиш шартларини бажарганлигини баҳолашни таклиф қилади. Бундай чора Венгрияга келажакда келишувни давом эттиришга вето қўйиш имконини беради.

Бундан ташқари, ЕК ҳар йили ажратилган ёрдамни текширишга рози бўлади ва “фавқулодда тормоз” бандини қўшади, бу эса ҳар қандай давлатга Украинага тўловлар бўйича жиддий ташвишларни ЕИ раҳбарлари саммитида муҳокама қилиш имконини беради.

Бу Орбанга ветони олиб ташлаш учун етарли бўладими, деган саволга Венгриянинг юқори мартабали амалдори нашрга шундай деди: “Бу ҳали номаълум, лекин айтишим мумкинки: ҳа, бунинг эҳтимоли катта”.

Бу орада эса Оқ уй миллий хавфсизлик координатори Жон Кирби Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатганини маълум қилди.

“Биз қўллаб-қувватлаш учун маблағимиз бўлган мавжуд захираларнинг охирги пакетини бердик”, – деди у.

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб ёрдамисиз Киев ижтимоий тўловлар билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келишидан огоҳлантирди.

“Ўз пулимизга кўп нарсаларни сотиб оляпмиз, лекин маблағ йўқ экан… Пенсионерларга пенсия бермай қўя олмаймиз. Мен раҳм қилишларини сўрамайман, лекин нафақасиз кексалар нобуд бўлади. Бизда 11 миллиондан ортиқ нафақахўр бор – Европада яна шундай давлат борми?”, – деди президент Латвияга ташрифи чоғида.

Украина ҳукумати ХВЖ ёрдамида асосий ижтимоий тўловларни таъминлай олишини кутмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.