“Трейдер” ниқоби остидаги фирибгар қўлга олинди

Фото: дзен

Урганч туманида яшовчи Х.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 3.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Асака туманида яшовчи 37 ёшли М.А. содир этганлиги аниқланган.

“М.А. “Телеграм” мессенжери орқали Х.А. билан танишган ва унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини, шунингдек, пулларини оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган банк карта реквизитларини қўлга киритган ҳамда пулларини ўзлаштириб олган сўнг ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.