Telegram’да янги фирибгарлик схемаси тарқалмоқда

Фото: baxtiyor.uz

13 октябрь куни кўпчилик Telegram фойдаланувчилари фирибгарлик схемаси орқали аккаунтни ўғирлашга уринишга дуч келди.

Ёвуз ниятлилар ғўёки, танишининг фарзанди ёки биронта яқинига онлайн-танловда овоз беришни сўраб хабар жўнатади. Бундай хабар таниш одамингиздан келиши мумкин, аммо аслида унинг хакерлик ҳужумига учраган аккаунтидан келган бўлади.

Фойдаланувчилардан овоз бериш учун ҳавола орқали ўтиш сўралади, у эса сохта танлов саҳифасига олиб боради. У ерда верификация учун телефон рақами ва Telegram’дан авторизация рақами сўралади.

Рақам ва кодни қўлга киритгач, ёвуз ниятлилар янги қурилмадан Telegram аккаунтига киришга уринади. Мессенжер аккаунт эгасининг авторизатсиядан ўтган қурилмаларига тасдиқлаш кодини жўнатади. Агар код фирибгарлик сайтига киритилса, ёвуз ниятлилар аккаунтдан фойдаланиш имкониятини қўлга киритади, уни бошқариши ва бириктирилган телефон рақамини ўзгартириши мумкин бўлади.

Фирибгарлар жабрланувчи номидан унинг контактлари ва гуруҳларига бундай хабарларни тарқатишда давом этади.

Қандай ҳимояланиш мумкин:

  • Икки факторли аутентификацияни ёқинг: Android учун “Созламалар” → “Махфийлик” → “Икки босқичли аутентификация”, iOS учун “Созламалар” → “Махфийлик” → “Булутли пароль”.
  • Шубҳали ҳаволаларга кирманг ва бегона сайтларда шахсий маълумотларингизни киритманг.
  • Агар сиз фирибгарлик сайтига тасдиқлаш кодини киритиб бўлган бўлсангиз, “Созламалар” → “Фаол сеанслар”га кириб, аккаунт устидан назоратни қўлга киритиш учун бошқа барча сеансларни якунланг.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.