Қайси соҳада хорижий корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда
![](https://anhor.uz/wp-content/uploads/2024/06/decd-0222_typeofbusiness_foreignbus_092418.png)
Фото: CT.gov
2024 йилнинг январь-апрель ойларида хорижий инвестициялар иштирокида 1 209 та янги корхоналар ташкил этилган, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
- савдо соҳасида – 506 та
- саноат соҳасида – 192 та
- ахборот ва алоқа соҳасида – 97 та
- қурилиш соҳасида – 102 та
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 59 та
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 37 та
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 32 та
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 13 та
- бошқа соҳаларда – 171 та
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Улашиш:
Шарҳлар