Сурхондарёда тулки болалари фотоқопқонга муҳрланди (видео)
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига қарашли “Сурхон” давлат қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга тулки болалари муҳрланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тулки итсимонлар оиласига мансуб йиртқич сутэмизувчидир. Тана узунлиги 60-90 см, думи 40-60 см, вазни 6-10 кг га этади. Ўзбекистонда 2 хил тулки (оддий тулки, корсак) учрайди. Уларнинг овқатланиши ва яшаш жойлари хилма-хил бўлиб, асосан кемирувчилар, сутэмизувчилар ва қушлар билан озиқланади. Одатда, тулки 4-6, баъзан 17 тагача бола туғади. Тулкилар кемирувчи зараркунандалар сонини камайтириб, қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради.
Улашиш:
Шарҳлар