Ўзбекистонлик аёл Екатеринбургдан Тошкентга учаётган самолётда фарзандини дунёга келтирди

Ўзбекистонлик аёл Екатеринбургдан Тошкентга учаётган самолёт бортида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда “Батя в шоке” блоги муаллифи маълум қилди.

“Парвоз чоғида бортдаги йўловчилар сони биттага кўпайди. Мазаси қочган йўловчи ўзбекистонлик ҳомиладор аёл бўлиб чиқди, у 10 минг метр баландликдаги самолёт бортида эсон-омон кўзи ёриди”, — деб ёзди блогер.

Унинг сўзларига кўра, парвоз чоғида йўловчи ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Борт кузатувчилари йўловчилар орасида шифокор ёки ҳамширалар бор-йўқлигини суриштирган. Аммо аёлга ёрдам бериши мумкин бўлган одамлар топилмаган.

Колсово сайтидаги жадвалга кўра, 24 февраль куни Тошкентга рейсни “Урал ҳаво йўллари” авиакомпанияси амалга оширган. Авиаташувчи ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ берганича йўқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.