ФВВ чўмилиш ҳавзаларидаги хавфсизлик қоидалари ҳақида муҳим тавсиялар берди
![](https://anhor.uz/wp-content/uploads/2024/06/9112458_0_15_3072_1753_2072x0_60_0_0_d3ac4fa69e7fd0f2e2b9d8bccfc1d60f.jpg)
Foto: sputnik
Фавқулодда вазиярлар вазирлиги чўмилиш ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ҳақида муҳим тавсиялар берди.
Асосоий қоидалар:
- Авваламбор, фақатгина рухсат этилган сув ҳавзаларида чўмилиш тавсия этилади;
- Ҳавзага келиб, дарҳол сувга тушмаслик керак. Бу томирларнинг тортишишига олиб келади;
- Баданни 10-15 дақиқа сувга кўниктириб, сўнг оҳиста сувга тушиш ва чўмилиш зарур;
- Ҳаво ҳарорати 23 даражадан паст бўлган вақтда очиқ жойда чўмилиш мумкин эмас;
- Сувга бош билан шўнғиш ўта хавфли;
- Овқатланиш ва сузиш давридаги оралиқ вақт муҳим аҳамиятга эга. Бир вақтнинг ўзида ҳам чўмилиш, ҳам тамадди қилиш тақиқланади;
- Қуёшда узоқ тоблангандан кейин ҳам сувга тушиш ёки шўнғиш тавсия этилмайди. Бу ҳолат мускулларни қисқартириб, юрак фаолиятининг тўхташига олиб келиши мумкин;
- Сузиш ҳавзасида 40 дақиқадан ортиқ турмаслик керак. Сувнинг ҳарорати 28,5-28,8 даража бўлиши зарур.
If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.
Улашиш:
Шарҳлар