Ҳиндистонда рекорд даражада иссиқлик кузатилди

Фото: параграф

18 апрелда Ҳиндистоннинг Боундигарҳ шаҳрида +47,4°С иссиқлик кузатилган. Бу, Ҳиндистон кузатувлар тарихида апрель ойи учун рекорд даражадаги иссиқ ҳарорати бўлган. Ойнинг ўрталарида бу каби рекорднинг янгиланиши ғайритабиий ҳодиса сифатида қаралган.

Ҳиндистонда нафақат кундузги балки, тунги минимум ҳарорат рекорди ҳам янгиланган. Мамлакатнинг баъзи нуқталарида тунда ҳаво ҳарорати +32 даражадан пасаймаган.

“Юқори иссиқлик тўлқинлари Осиё бўйлаб миллионлаб гектар майдонга тарқалган”, – дейилади хабарда

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.