“Майнинг ферма” ташкил этган шахслар қўлга тушди

Фото: departament.uz

Хоразм вилояти Янгибозор тумани “Янгиёп” МФЙдаги хонадонда яшовчи Ж.Т. ўз уйида 2 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 321 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Хабарга кўра, “Олмазор туманида “Намуна” МФЙдаги хонадонда яшовчи О.Ш. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 65,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган”.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.