Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Рустам Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Рустам Сулаймонов 1982 йил Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2012 йилда эса Банк-молия Академиясини иқтисодиёт, банк иши мутахассислиги бўйича тамомлаган, иқтисодчи.
Тайинловга қадар «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Улашиш:
Шарҳлар