ИИВ Қорақалпоғистондаги вазиятга изоҳ берди
Қорақалпоғистонда ҳуқуқшунос ва мустақил журналист Даулетмурата Тажимуратов ҳибсга олинидан кейин одамлар кўчага чиққан. Бу ҳақда Hook.report ёзади.
ИИВ матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15:00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикада амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.
«Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган», – дейилади хабарда.
Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Нукусдаги «Газета.uz» манбасининг хабар беришича, ҳозир шаҳар марказида одамлар тарқала бошлаган. Намойишчилар билан учрашувга Қорақалпоғистон Жокарги Кенесининг раиси Мурат Камалов келган. У намойишчилар озод этилишини талаб қилган Даулетмурат Тажимуратов билан бирга чиқиш қилган.
Шарҳлар