Ўзбекистонликлар соғлиғининг ҳолатига қарамасдан ишламоқда

2023 йилда Ўзбекистон фуқароларининг деярли ярми (45 фоизи) соғлиғига қарамай ишлашни давом эттириш заруратига дуч келган.

Кўпроқ аёллар касал ҳолатда ўз вақтларини ишда ўтказган (сўровда қатнашган аёлларнинг 56 фоизи ва эркакларнинг 39 фоизи).

Сўров натижаларига кўра, асосаан сотувлар бўйича менежерлар (67 фоиз), маъмурий ходимлар (колл-марказ ходимлари, маъмурлар ва бошқалар) (61 фоиз) ва маркетологлар (35 фоиз) касаллик вақтида офисга ташриф буюриш заруратига кўпроқ дуч келган.

Сўровнинг муҳим хулосаси шундаки, респондентларнинг аксариятига (76%) тикланиш учун қўшимча дам олиш кунлари талаб қилинади. Шу билан бирга, уларнинг 43% 2-3 кун етарли деб ҳисоблаган, 21% эса 3-5 кун давомида дам олишга умид қилаётганини ва 17% соғайганидан кейин яна бир ҳафта дам олишни хоҳлашини билдирган.

Умуман олганда, тадқиқот натижалари Ўзбекистонда касалликнинг меҳнат унумдорлигига ва ходимларнинг умумий фаровонлигига таъсирини инобатга олиб, ходимларга нафақат жисмоний, балки эмоционал фаровонликни таъминлаш муҳимлигини кўрсатмоқда.

Сўров hh.uz платформасида 2024 йил 22 январидан 4 февралига қадар Ўзбекистондаги 875 нафар даъвогар ўртасида ўтказилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.