Тошкент халқаро инвестиция форумида 26,6 миллиард долларлик шартномалар имзоланди
Ўзбекистонда ИИИ Халқаро инвестиция форумида 93 мамлакатдан 2,5 мингдан ортиқ делегат бир жойга жамланди.
Унда Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларининг Бош вазирлари иштирокида минтақавий энергетика лойиҳаларининг (Қамбарота ГЭС-1 ва Ёвон ГEСини қуриш) хорижий инвесторларга тақдимоти бўлиб ўтган.
Форумни 30 та мамлакатдан 110 дан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситалари, жумладан дунёнинг етакчи нашрлари “CNN”, “Euronews”, “London Post”, ва “Associated Press” томонидан ёритилган.
«Форум якунига кўра жами қиймати $26,6 млдр.га тенг келишувлар имзоланди. Ўтган йилги ТХИФда $11 млрд. 167 та ҳужжат имзоланган эди», – дейилади хабарда.
Хусусан қуйидаги йирик инвестисия лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди:
- “Data Volt” компанияси (Саудия Арабистони) билан ҳамкорликда “Янги Тошкент”да шаҳар инфратузилмасини қуриш ($1 млрд.) ва яшил технологияларга асосланган “маълумотлар марказларини” қуриш ($3 млрд.);
- “Acwa Power” компанияси (Саудия Арабистони) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 5 ГВт шамол электр станциясини ҳамда қуввати 2 ГВт бўлган электр энергиясини сақлаш қурилмаларини қуриш ($6,2 млрд.);
- “Amea Power” компанияси (БАА) билан Қорақалпоғистон Республикасида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш ($1,1 млрд.);
- “Saudi Tabrid” компанияси билан Нукус, Фарғона ва Қувасой шаҳарларида иссиқлик тизимини модернизация қилиш ($750 млн.);
- “Nil Shugar” компанияси (Миср) билан Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва шакар ишлаб чиқариш ($500 млн.);
- “Shaynxay Knud Interneshnl” компанияси (Хитой) билан Наманган вилоятида текстил ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ($205 млн.);
- “Vilmar Interneshnl” компанияси (Сингапур) билан Тошкент вилоятида озиқ-овқат маҳсулотлари ва чорва учун озуқа ишлаб чиқариш ($200 млн.).
Бундан ташқари, форумда дунёнинг бир қатор йирик компаниялари ҳисобланган “Oraskom Investment” (Миср), “Bonafarm Grup” (Венгрия), “Sayar” (АҚШ), “Goldvin”, “Sinoma (Хитой), “Sam Yap” (Туркия), “Pasha Development” (Озарбайжон) “Laselsberger” (Австрия), “Petrosat Chexelsoton” (Эрон) каби компаниялар билан қиймати $6,6 млрд. тенг янги инвестисия лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.
Шарҳлар