,

Исроил Ливан томонидан кирган тўртта жангарини йўқ қилгани ҳақида билдирди

Фото: AFP

Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ливандан Исроил ҳудудига кирган тўрт нафар қуролли жангарини йўқ қилганини маълум қилди.

“Ўша кечаси эрталаб Хар-Дов (мамлакат шимолида – таҳр.) ҳудудида патруллик қилаётган ЦАХАЛ ҳарбийлари Ливандан Исроил ҳудудига кириб келган ва ҳарбийларга қарата ўт очган террорчилар гуруҳини аниқлади. Аскарлар жангга киришди ва жавобан ўқ узди, тўрт нафар террорчи йўқ қилинди”, — дейилади ЦАХАЛ Телеграм-каналида.

Исроил мудофаа кучларининг қўшимча қилишича, отишма давомида жангарилар аниқланган жойга қарата артиллерия ва миномётлардан ўқ узилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.