Иссиқлик таъминоти учун тарифлар тасдиқланди: аҳоли ва тадбиркорлар учун нархлар ошмайди

Источник: Veolia

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши 2022-2023 йиллар иситиш мавсуми учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифларини тасдиқлади. Жисмоний шахслар ҳамда кичик, ўрта ва йирик бизнес субъектлари учун тарифлар аввалги даражада қолмоқда.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 26 сентябрдаги VI -70-255-14-0-К / 22-сонли қарори асосида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг. 2022 йил 27 сентябрдаги “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш тўғрисида”ги 983-14-0-Қ / 22-сонли қарори қабул қилинди.

“Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) 397 212 сўм/Гкал этиб белгиланди. Юқорида тилга олинган қарорга мувофиқ, иссиқлик таъминоти хизматларининг чакана тарифлари қуйидагилар учун аввалги даражада қолади:

  • аҳоли – 91 960 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан амал қилмоқда);
  • кичик, ўрта ва йирик бизнес – 141 737 сўм/Гкал (2019 йил 15 августдан кучга кирган).

Бюджет ташкилотлари учун чакана тариф 502 067 сўм/Гкал ни ташкил қилди. Ушбу тариф эълон қилинган кундан 15 кун ўтгач, яъни 2022 йил 21 октябрдан кучга киради.

Асосий ва чакана тарифлар ўртасидаги фарқ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан субсидияланади. Ушбу субсидиялар ва иссиқлик таъминоти ҳамда иссиқ сув таъминоти хизматлари учун истеъмолчилардан олинган маблағлар, шунингдек, “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХКнинг ўз капитал қўйилмалари ҳисобидан:

  • иссиқлик таъминоти тизимларини режали модернизация ва реконструкция қилишни амалга оширади;
  • Сирғали ва Бектемир туманларида пилот лойиҳани амалга оширади;
  • иссиқлик таъминотининг ёпиқ тизимига босқичма-босқич ўтишни амалга оширади, бу эса келажакда иссиқлик ишлаб чиқариш учун энергия ресурсларини сезиларли даражада камайтиради.

Малумот учун

Франциянинг «Veolia» компанияси ўзининг “Veolia Energy Tashkent ” МЧЖ шўъба корхонаси орқали 2021 йил 29 сентябрдаги Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартнома асосида 2022 йил 1 июлдан бошлаб 30 йил давомида Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини бошқаради.

Veolia – қароргоҳи Парижда жойлашган, коммунал ва саноат мижозлари учун қуйидаги соҳаларга ихтисослашган Франциянинг диверсификацияланган компанияси: сув таъминоти ва сув қочириш, коммунал хизматлар ва энергетика, чиқиндиларни бошқариш тизими.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.