Янги Конституция бўйича референдум қандай ўтмоқда

Участок №331 Чиланзарского района Ташкента. Фото: Anhor.uz

Эрталаб соат 8:00да республиканинг барча ҳудудлари, шунингдек, хориждаги сайлов участкаларида Конституция бўйича референдум бошланди. Овоз бериш соат 20:00 гача давом этади.

Hook Report нашри Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги объектда қоидабузарликлар бўлгани ҳақида ёзади, хусусан:

– бир соат ичида камида 3 та бюллетень паспортнинг асл нусхаси бўлмаган фуқароларга фотосуратига қарамасдан берилди;

– комиссия раиси тақиқни баҳона қилиб, участкада фотосуратга олишга тўсқинлик қилишга ҳаракат қилди. Кузатувчи раисга қонунда тақиқнинг йўқлиги тўғрисидаги бандларини тушунтиргач, фотосуратга олишни давом эттирди;

– участкада мандатсиз бегона шахслар борлиги аниқланди;

– участкада камера ўчирилган экан. «Бизда ҳаммаси қонуний», деди комиссия раиси. Овоз бериш бошланганидан кейин икки соат ўтиб, шикоят келиб тушган МСК ташкилий бўлимидан қўнғироқ бўлгач, камера ёқилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.