“Яратилган шарт-шароитлар йил бўйи меҳнат қилишимизга ёрдам беради” – ногиронлиги бор кишиларга ёрдам кўрсатувчи “Опа-сингиллар” ташкилотининг биноси таъмирланди

Источник: Опа-сингиллар

11 ноябрь куни “Опа-Сингиллар” нодавлат ташкилоти томонидан 2019 йил март ойида Қибрай ҳокимлиги томонидан совға қилинган бинолар капитал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди.

Таъмирлаш жараёнида биноларнинг ичкарисида ва ташқарисида косметик таъмирлаш ишлари олиб борилди, электр симлари янгиланди, янги чироқлар ўрнатилди, поллар текисланиб, ламинат билан қопланди, дераза ва эшиклар алмаштирилди. Энг асосийси эса, ногиронлар аравачасида ўтирганлар учун қулайлик яратиш мақсадида янги тўғри пандуслар қурилди ва санузел таъмирланди.

Бундан ташқари, ўқув хоналаридаги мебеллар алмаштирилди: ошхона ва янги ўқув стол ва стуллари ўрнатилди. Барча мебеллар ногиронларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда “HITECH MEBEL-DESING”  МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган. Бу ишларнинг барчаси Институционал ривожланиш дастурининг “Ногиронларнинг фаол ҳаёти манфаати учун “Опа-сингиллар” кучли жамияти” лойиҳаси доирасида USAID орқали Евроосиё жамғармаси томонидан молиялаштирилди. Худди шу лойиҳага кўра, Жамият ходимлари ва кўнгиллилари ННТларни ривожлантириш Мактабида жамоат ташкилотида ишлаш учун зарур кўникмаларга ўқитилди. Офисдаги иссиқлик “Artel” МЧЖ томонидан хайрия сифатида тақдим этилган ва ўрнатилган 2 та кондиционер орқали таъминланади.

– Уйимизда яратилган шарт-шароитлар аввалгидек нафақат иссиқ мавсумда, балки йил бўйи меҳнат қилиш имконини бермоқда. Бу бизнинг хизматларимизни ногиронлар учун яна-да қулай қилади. Ҳозирда биз компьютер кўникмаларини ўрганишни давом эттирмоқдамиз. Ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий маслаҳатлар берамиз, бизга мурожаат қилган ногиронларнинг маълумотлар базасини тўлдирамиз, жамиятнинг эҳтиёжманд аъзоларига озиқ-овқат ва дори-дармон таклиф қилиш орқали хайрия ёрдами кўрсатамиз, маърифий ва тарбиявий тадбирлар ўтказамиз. Биз имконияти чекланган ёшлар билан мулоқотни ташкил қиламиз, ҳамкорлар ва ҳомийлар билан муҳим учрашувлар ўтказамиз”, — дейилади ташкилот хабарида.

Бундан ташқари, ташкилот ногирон ёшларга бошланғич пазандалик ва қандолатчилик кўникмаларини ўргатади, бу машғулотлар психологнинг гуруҳ иши билан бошланади. “Ижодий лаборатория”да ментал ногиронлиги бўлган ёшлар билан машғулотлар олиб борилмоқда. Тренинг “Бугун ёшлар учун билим – эртага уларнинг хавфсиз келажаги” лойиҳаси доирасида, шунингдек, Евросиё жамғармаси томонидан Ёшлар дастури доирасида амалга оширилмоқда.

“Бизга қулай шароитларда ишлаш имконияти яратиб бергани учун Евроосиё жамғармаси ва ҳокимлигимизга самимий миннатдорчилик билдирамиз”, — дея хулоса қилди ташкилот.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.