Экопартия Ўзбекистон президентилигига ўз номзодини илгари сурди

Источник: ecouz.uz

Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон президентлиги сайловидаги ўз номзодини маълум қилди. Ушбу сайловда илк бор иштирок этаётган Экопартия томонидан партия Марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашади, деб ёзади  UzNews нашри партия матбуот хизматига таянган ҳолда.

Маълумотларга кўра, партиянинг сайловолди платформасидан қуйидаги асосий йўналишлар ўрин олган:

  • Экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳоли учун қулай яшаш шароитлар яратиш;
  • Иқлим ўзгаришларига мослашиш, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи ҳудудини янада ривожлантириш;
  • Давлат ва жамият бошқаруви, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар самарадорлигини ошириш;
  • Соғлиқни сақлаш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий соҳаларни янада ривожлантириш;

Ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.