Жиззахда 2 нафар бола «Gentra» уриб кетиши оқибатида вафот этди
Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида 26 ёшли ҳайдовчи меъёридан ортиқ тезликда ҳаракатланиб, йўл четидаги икки нафар мактаб ўқувчиларини уриб юборди ва уларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди.
Болалар 5- ва 7-синфларда таҳсил олаётган бўлган.
Суриштирув давомида «Қотил ҳайдовчи» аҳоли пунктида 100 км/соатдан ортиқ тезликда ҳаракатланганлиги ва 4 ой давомида 11 маротаба тезликни ошириш бўйича йўл қоидаларини бузганлиги аниқланган.
Улашиш:
Шарҳлар