Мирзиёев Эрон билан маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон билан 2023 йил июнь ойида ушбу мамлакатга ташрифи чоғида имзоланган маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Қонун миллий қонун ҳужжатлари маълумотлар базаси Lex.uz сайтида эълон қилинди.

Ушбу ҳужжат 2023 йил октябрда ва 2024 йил январда Ўзбекистон Сенати томонидан маъқуллангани, парламент Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилингани аввал хабар қилинган эди.

“Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинсин”, — дейилади ҳужжат матнида.

Мутахассисларнинг фикрича, шартноманинг ратификация қилиниши икки давлат ваколатли органларининг маҳкумларни топшириш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини оширади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.