Андижондаги мактабда 9-синф ўқувчиси ўз мактабдошини калтаклади
Ижтимоий тармоқларда Андижондаги мактаблардан бирида икки ўқувчи муштлашаётгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.
Аниқланишича, Андижон вилояти Асака туманидаги 34-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчилари А.Х. ва М.Р. (2009 йилда туғилган ўғил болалар) ўртасида ўзаро жанжал келиб чиқиб, А.Х. М.Р. ни уриб, тан жароҳати етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Вазият юзасидан Болалар омбудсмани ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади.
Улашиш:
Шарҳлар