Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга уринишнинг олди олинди

Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаро П.О.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди. Шундан сўнг ушбу фуқаро қонунчиликда белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Текширишлар натижасида, фуқаронинг бел қисмига скотч ёрдамида ўраб жойлаштирилган, декларацияда қайд этилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 60 дона “Тропикамид 10 мл” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.