Kun.uz: Ортиқхўжаев ҳозирча сенатор

Источник: Народное слово

Тошкентнинг собиқ ҳокими 16 январь куни эрталаб оиласи билан пойтахтдан учиб кетишга уринган. Очиқ манбалар Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳамон Сенат депутати эканлигига ишора қилмоқда. Бу маълумотни Kun.uz манбаси ҳам тасдиқлади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида алоҳида қонун мавжуд. 13-моддада депутат, сенатор ўз ваколати даврида дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. У тегишли палатанинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки суд томонидан маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

Бундан ташқари, депутатни, сенаторни олиб келишга, шунингдек, унинг турар жойи, хизмат хоналари, багажлари, шахсий ва хизмат транспорти, ёзишмалари, у фойдаланаётган алоқа воситаларини, шунингдек, унга тегишли ҳужжатларни кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.

14-моддага кўра, депутат, сенаторни дахлсизликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала Бош прокурорнинг тақдимига биноан Олий Мажлиснинг тегишли палатаси томонидан ўн кун муддатда ҳал қилинади.

“Депутатни жиноий жавобгарликка тортиш, қамоққа олиш ёки суд тартибида қўлланилган маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги Бош прокурорнинг тақдимномаси Қонунчилик палатаси томонидан, Қонунчилик палатаси мажлислари оралиғида эса унинг Кенгаши томонидан кўриб чиқилади. Кейин Қонунчилик палатаси Кенгашининг ушбу масала бўйича қарори Қонунчилик палатасининг сессиясида тасдиқланади. Сенаторни дахлсизликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала Сенат томонидан ўз мажлисида, Сенат мажлислари оралиғида эса Сенат Кенгаши томонидан кўриб чиқилади”, — дейилади ҳужжат матнида.

Депутатни, сенаторни дахлсизликдан маҳрум этишга розилик бериш тўғрисидаги масала юзасидан Қонунчилик палатаси, Сенат ёки улар Кенгашларининг қарори дарҳол Бош прокурорга юборилади.

Депутатни, сенаторни дахлсизликдан маҳрум этишга розилик олган Бош прокурор иш бўйича иш юритиш тугаган кундан эътиборан уч кун муддатда Қонунчилик палатасига ёки Сенатга тергов натижалари тўғрисида маълум қилиши керак.

“Вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари кенгашининг депутати мақоми тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасида депутатни дахлсизликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси прокурорининг тақдимномасига биноан халқ депутатлари Кенгаши томонидан ўн кун муддатда ҳал этилиши белгиланган.

Шу билан бирга, сенатор этиб сайланган депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади”.

“Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатини ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида”ги қонунда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенати аъзосини чақириб олиш тўғрисида”ги қонунда белгиланганидек, тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органлари, биринчи навбатда, тегишли равишда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутати бўлган тақдирда, тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органининг депутати сифатида чақирилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.