Ўғли қизчаларга тегажоғлик қилган 230-сонли боғча мудираси ишдан бўшатилди
Чилонзордаги боғча мудираси хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги учун лавозимидан озод қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 230-мактабгача таълим ташкилоти директори боғча ҳудудига бегона шахсни киришига йўл қўйиб берганлиги, тарбияланувчи болалар ҳаётини хавф остига қўйганлиги, ички меҳнат тартиб- қоидаларини бузганлиги ва ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 5-бандига асосан бекор қилинди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири топшириғига асосан таълим ташкилотидаги муҳит назоратга олинган, ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Айни дамда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 119-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ бир нечта ота-она фарзандларига Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги 230-сонли мактабгача таълим ташкилоти директорининг 11- ёки 9-синфда ўқувчи ўғли тегажоғлик қилганини айтишганди.
Шарҳлар