Маҳаллаларда видеокузатув камераларини ўрнатиш билан хусусий сектор шуғулланади
2021 йил 1 октябрдан 2022 йилнинг 1 октябригача эксперимент тартибида жамоатчилик нахорати пунктлари базасида электрон кузатув пунктлари жорий этилади. Вазирлар Маҳкамаси “Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Эксперимент доирасида:
- тадбиркорларга бериладиган масканлар ва уларнинг бинолари атрофида 6 квадрат метргача “Электрон кузатув масканлари” жойлаштирилади, қолгани тадбиркорлик учун 5 йил муддатга ижаранинг “ноль” ставкаси асосида берилади;
- ижарага берувчи – фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари; ижарага олувчи – электрон кузатув пунктларини ташкиллаштириш учун фуқаролар йиғинларида ўрнатилган жамоат назорати пунктларини белгиланган тартибда ижарага олувчи юридик ва жисмоний шахслар; савдолар ташкилотчиси – «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш бўйича марказ» ДУК;
- масканлар ижара шартномаси асосида бериладиган тадбиркорлар “E-auksion” платформасида электрон танлов ўтказиш орқали аниқланади;
- ижара муддати тугагандан сўнг масканларнинг бинолари маҳаллага мулк ҳуқуқи асосида қолдирилади, қолган мулк ва ускуна тадбиркорлик субъекти томонидан эркин бегоналаштирилади.
Шунга кўра, ҳудудларда тегишли 38 та маҳалладаги масканлар “Электрон кузатув масканлари” фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга ижара ҳуқуқи асосида берилади
Қуйидагилар тасдиқланди:
- Электрон кузатув пунктларининг фаолиятини ташкиллаштириш учун тадбиркорлик субъектларига ижара ҳуқуқларида бериладиган жамоат назорат пунктларининг рўйхати;
- Тадбиркорлик субъектлари томонидан жамоат назорати пунктларининг ижараси бўйича энг яхши таклифларни танлашга қўйиладиган минимал талаблар.
Улашиш:
Шарҳлар