Мактабгача таълим вазирлиги болалар боғчалари ёпилгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Мактабгача таълим вазирлиги болалар боғчалари ёпилгани ҳақида тармоқда тарқалган миш-мишларни рад этди. Мактабгача таълим муассасаларига фақат карантин чекловларига амал қилиниши шарти билан болаларни қабул қилишга рухсат этилади. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзади.
Энди ота-оналар ва бошқа бегона шахслар болалар боғчаси ҳудудига киритилмайди. Бунга фақат ўткир зарурт туғилганида ва ПЗР-тест мавжудлиги шарти билан рухсат берилади.
COVID-19 белгилари пайдо бўлган гуруҳлар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра вақтинчалик карантинга жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, 4 январдан бошлаб мактаб, лицей ўқувчилари ва талабалар онлайн-ўқишга ўтказилмоқда. Улар бу форматда бир ой давомида ўқийди.
Масофавий таълимга ўтилиши муносабати билан сафарни кейинга қолдиришга мажбур бўлган талабалар ўзларининг авиа- ва темир йўл чипталарини 2022 йил 24 февралгача бошқа даврга бепул алмаштириш имкониятига эга бўлади.
Ушбу масалаларни мувофиқлаштириш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида махсус штаб ташкил қилинди. 21 январь соат 9:30 дан бошлаб барча ташкилий масалалар бўйича қуйидаги фаол линия рақамларига мурожаат қилиш мумкин: 10-06, 71-246-97-45, 71- 246-28-63.
Шарҳлар