Малайзия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Фото: Президент матбуот хизмати

17 май куни “Кўксарой” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Давлат раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат миллий мадҳияларини ижро этди ва етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.