Марказий банк: Ўзбекистонда инфляцион кутишлар даражаси пасайди
Марказий банк февраль якунлари бўйича тадқиқот ўтказди. Ҳисоботда кутилаётган инфляция даражасининг пасайгани қайд этилган. Яқин 12 ой учун ўртача прогноз 13% ни ташкил қилган. Медиан кўрсаткич 10,6% гача камайган.
Ўзбекистон Марказий банки 2025 йил охирига қадар инфляция бўйича 5%ли мақсадга эришишни режалаштирмоқда.
2024 йилда нархлар ўсиши бироз тезлашиши мумкин. Йилнинг ярмига келиб, йиллик инфляция 9% га етиши, йил якунига келиб эса 8-9% оралиғида бўлиши кутилмоқда.
Нархлар ўсишининг асосий сабабларини қуйидагилар ташкил қилади:
Давлат томонидан назорат қилинадиган нархларнинг (коммунал хизматлар, энергия тарифлари, темир йўл чипталари) ошиши;
Дорилар, тиббий хизматлар ва коммунал хўжаликка ноль ҚҚСнинг бекор қилиниши;
Мева-сабзавотлар бозорида инфляциявий омилларнинг сақланиб қолиши.
Шарҳлар