Қозоғистонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди

Фото: Президент Матбуот хизмати

8 август куни Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради. Икки мамлакат етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар. Биргаликда суратга тушилди.

Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтмоқда. Томонлар Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.