Мирзиёев 8 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлган ЙТҲ сабабларини аниқлашда ёрдам бергани учун Қозоғистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига Ақтўбе вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига билдирилган чуқур ҳамдардлик учун самимий миннатдорлик билдирди.
“Давлатимиз раҳбарининг мактубида йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини аниқлаш ва марҳумларни юртимизга олиб келишда Ўзбекистоннинг махсус ҳукумат комиссияси ва идораларига Қозоғистон Ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун ҳам ташаккур изҳор этилган”.
Улашиш:
Шарҳлар