Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида қатнашади

Источник: president.uz

10 декабрь куни Ўзбекистон президенти Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги ишида видеоконференция форматида қатнашади.

«Саммит кун тартибига мувофиқ, ЕОИИ доирасидаги интеграция жараёнларини кенгайтириш ва ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади», – дея қайд этади давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

16 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Сеулга боради. Давлат раҳбарининг ташрифи уч кунга мўлжалланган. 17 декабрь куни Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари олий даражадаги музокараларни ўтказади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.