Доҳада “Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads” кўргазмаси ўтказилмоқда

Фото: Саида Мирзиёева саҳифасидан

Ўзбекистон Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева тармоқлардаги саҳифалари орқали Қатар пойтахти Доҳада ўтказилаётган “Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads” кўргазмасида иштирок этаётганлиги ҳақида ёзмоқда.

“Биз шу кунларда Қатарнинг пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтаётган Дизайн биенналесида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда “Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads” кўргазма лойиҳасини тақдим этмоқдамиз”, – деган Мирзиёева.

Ушбу тадбирда ҳам маҳаллий, ҳам минтақавий, ҳам глобал миқёсда дизайн соҳасига оид илғор тажрибалар алмашинуви бўлиб ўтади. Ундаги иштирокимиздан мамнунман, дейилган.

“Crafting Uzbekistan: Tradition in Threads” кўргазмасида Ўзбекистоннинг бой ҳунармандчилик анъаналари билан замонавий ижод уйғунлигини намойиш этмоқдамиз. Кўп асрлик тарихга эга ҳунармандчилигимизнинг бебаҳо мероси бизни анъана ва маданиятимизни асраб-авайлашга ундайди. Қатар Музейлар идораси вакилларига глобал маданий алмашинувни ривожлантириш ва бадиий инновациялар яратиш йўлидаги ҳаракатлари, шунингдек, Биенналега таклиф учун миннатдорчилик билдираман”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.