Montagne et Neige Développement компанияси “Чимён” курорти қурилишига шартнома тузди

Фото: Министерство инвестиций, промышленности и торговли

Montagne et Neige Développement компанияси Билдирсой-Чимён-Нанай тизими доирасида 6000 та сайёҳлик жойига мўлжалланган «Чимён» доимий курортини қуриш бўйича шартнома имзолади, дея хабар беради Маданият ва туризм вазирлигининг матбуот хизмати.

Мажмуа меҳмонхона комплекслари, коттежлар ва 11 та чанғи трассасини ҳамда 20 дан ортиқ қишки ва ёзги аттракционларга эга бўлган йил бўйи ишлайдиган тоғ паркини ўз ичига олади. Объектларни иккита арқон йўли боғлайди, улардан бири Марказий Осиёдаги энг баланди бўлади.

Бу борадаги ишларнинг қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда, мажмуа эса ҳар йили 3,1 миллионгача сайёҳни қабул қила олади.

Қурилиш учун участкалар электрон аукцион орқали сотувга чиқарилади. Қурилиш уч йил ичида якунланиши кутилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.