Нақд пулдаги тўловлар учун кешбек қайтарилмаслиги мумкин

Фото: замин.ўз

Жорий йилнинг 1 июлидан чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар фақатгина мобил иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоизлик кешбек қайтарилиши режалаштирилмоқда. Яъни нақд пулдаги тўловлар учун кешбэк қайтариш тартиби бекор қилиниши мумкин.

Бу ҳақда Президентнинг яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси кўрсатиб ўтилган.

“Ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмаган бўлиб, ҳозирда вазирлик ва идоралар орқали кўриб чиқилмоқда”, – дейилади хабарда.

Чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидларга берилган чеклар учун 1 фоизли кешбэк 2022 йил 1 январдан берила бошлаган эди.

Солиқ қўмитасида ушбу ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиққанлар нақд пульсиз ҳисоб-китоблар бўйича кешбекларни 2 фоизгача ошириш вариантини ҳам муҳокама қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.