Навоийдаги мактабда болаларнинг сочи спорт залда олдирилди

Фото: quloq news

Қайд этилишича, воқеа Навоийдаги 2 сонли мактабда содир бўлган. Мактабда ҳар бир синфдан узун сочли ўғил болалар танлаб олинган ва спорт залига олиб кирилиб сочлари калталанган. Жараёнга Миллий гвардия ходимлари эътибор қаратишган.

“Қўриқчилар спорт залида ушбу ҳолат бўлаётганини кўргач, директорга бунга йўл қўйиб бўлмаслиги, ўқувчилар дарсга қайтиши кераклигини айтишган. Миллий гвардия ҳодимлари сочни мажбуран қирқиш жараёнини назорат қилмадилар ёки кузатмаганлар, аксинча, улар директорни мактаб ўқувчилари ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақиришган”, — дея изоҳ берган гувоҳлар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.