Нукус Ички ишлар бошқармаси Каr24.uz нашридан қизнинг калтакланиши ҳақидаги мақолага раддия беришини талаб қилмоқда
2022 йил 9 январь куни Нукус шаҳри, А.Досназаров кўчаси, 37 манзили бўйича жанжал содир бўлган, унинг давомида беш нафар эркакдан бири қиз ушлаб турган гулдонни синдирган ва қизни урган. Кейин, қиз қаршилик кўрсатганига қарамасдан уни машинага ўтқазиб олиб кетишган.
Воқеага гувоҳ бўлан Каr24.uz сайтининг журналистлари Акмал Сражатдинов ва Хуршид Адилов шу ерда турган ППХ ходимлари бу воқеага аралашмаганини кўришган. Улар мухбирларнинг нега воқеага аралашмагани ҳақидаги саволига ҳеч нарсани кўришмаганини айтишган.
Шунингдек отряд командирига қилинган мурожаат ҳам натижа бермаган – қонун хизматчиси қиз томонидан ҳеч қандай мурожаат бўлмаганини айтган. Бунинг устига у мухбирлар кимлигини суриштира бошлаган. Айни пайтда шаҳар ИИБ раддия чоп этишни ва қонун посбонларилан узр сўрашни талаб қилмоқда, акс ҳолда ҳаққоний бўлмаган ахборот учун судга бериш билан таҳдид қиляпти.
Qaraqalpaqstan R. IIM | Rásmiy каналида пайдо бўлган вазиятнинг ИИБ бўйича талқинига кўра, воқеа иштирокчилари билан суҳбат ўтказилган, қиз жанжал бўлмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, гўёки ёнида ҳамкасблари бўлган ва гулдон тасодифан синган. Кейин ИИБ ходимлари нима бўлганини билиш учун уларнинг олдига келган, кейин улар ўз уйларига тарқалиб кетган.
Anhor.uz нашри вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда, нашр ушбу воқеа бўйича ўз журналистик текширувини ўтказади.
Шарҳлар