Оқ уй Россия активларини мусодара қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади
Жо Байден маъмурияти тахминан 300 млрд доллар миқдоридаги музлатилган Россия активларини мусодара қилиб, Украинани тиклаш учун сарфлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида Bloomberg хабар беради.
«Қонун лойиҳаси ижроия ҳокимиятга Россия суверен активларини Украина фойдасига мусодара қилиш учун зарур ваколатларни беради», – дейилади хабарда.
Бир муддат олдин Владимир Зеленский Ғарбдан музлатилган Россия активларини Украинага беришни сўраган эди.
Улашиш:
Шарҳлар