ОАВ: Москвада мингдан ортиқ ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат муҳожирлари иш ҳақини тўлашни талаб қилиб чиқди

Источник: Настоящее время

22 февраль куни “Крокус Групп” қурилиш компаниясининг мингдан ортиқ ишчилари, жумладан, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари Москвада норозилик намойиши ўтказди: уларга тўрт ойдан бери маошлари берилмаяпти. Бу ҳақда “Настоящее время” телеканали хабар беради.

Телеканал маълумотларига кўра, “Крокус Групп”  қўриқчилари намойишчиларни тарқатиш учун ҳавога травматик қуролдан отган.

“Компанияда мингга яқин тожикистонлик муҳожир ишлайди. Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери ойлик олмадик. Ўртача маош 50 мингдан 60 минг рублгача”, — дейди тожикистонлик меҳнат муҳожирларидан бири.

Ишчилар “Левобережный” тураржой мажмуаси қурилишида иштирок этганликларини айтишмоқда. Холдинг озарбайжонлик тадбиркор Ораз Агаларовга тегишли. Компания вакиллари маошни март ойи бошида тўлаб беришни ваъда қилишган.

Илгари ходимлар ойлик маошларини кечиктиришаётгани ҳақида бир неча бор шикоят қилишган.

Тожикистонликлар Россияда қонуний меҳнат қилишларига қарамай, полицияга ёрдам сўраб мурожаат қилишмаган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.