Одам савдоси билан шуғилланган ўзбекистонли аёл Туркиядан “қувилди”

Фото: Генконсульство Узбекистана в Стамбуле

Одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган жиноят оламида “Моня” тахаллуси билан танилган 2001 йилда туғилган Мунисахон Алижонова Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.

“Олдин хабар берганимиздек мазкур фуқаро Ўзбекистон ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 13 февраль куни қўлга олинган эди”, – дейилади хабарда.

Ўз ўрнида шу турдаги ва бошқа оғир жиноятларни содир этган фуқароларга “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” эканилиги ҳам эслатиб ўтилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.