Офис бошлиғи банк кассасидан ўғирлаган пуллар эвазига “Malibu” ва 3-хонали уй сотиб олди

Фото: uzreport.news

Наманган вилоятидаги тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т. га филиал кассасидаги 1,5 млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб чиқиб кетган.

“Жиноятчи ушбу пуллар ҳисобидан Чуст тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3-хонали хонадон ва “Malibu” русумли автотранспорт воситасини харид қилган”, – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.